ЎзА Ўзбек

14.12.2018 14:46 Чоп этиш версияси

Олий суд таркибига ўзгартишлар киритилди

Олий суд таркибига ўзгартишлар киритилди

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 

Ушбу масала юзасидан сўзга чиққан Олий суд раиси К.Комилов Олий суд судьялигига номзодлар билан таништирди.

Нодира Бобохонова, Абдувоҳид Қосимов, Талъатжон Мелибоев ва Бахберган Убайдуллаев 10 йил муддатга Олий суд судьялари этиб сайланди. 

Икром Муслимов муддатсиз даврга Олий суд судьяси этиб сайланди. ​​

ЎзА
3 646