ЎзА Ўзбек

17.09.2018 16:48 Чоп этиш версияси

Олий суд раиси ўринбосари Самарқандда сайёр қабул ўтказди

Олий суд раиси ўринбосари Самарқандда сайёр қабул ўтказди
Самарқанд шаҳар "Боғичинор" маҳалласидаги 77, 79, 81 ва 87-уйларда яшовчи кишилар ҳудуддаги кўп қаватли уйлар орасида аҳоли хоҳиш-истаклари инобатга олинмаган ҳолда олиб борилаётган қурилиш ишларини тўхтатиш юзасидан бир қатор ташкилотларга мурожаат қилган. Лекин кутилган натижага эришилмаган.

– Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари сайёр қабул ўтказиши ҳақида эшитганимиздан сўнг аҳоли вакиллари сифатида ушбу тадбирга келдик, – дейди И.Антонова. – Б.Деҳқанов мурожаатимизни эшитиб, бу масала бўйича аҳоли фикри инобатга олиниши ва тез орада асослантирилган хулоса берилишини айтди.

3.JPG

17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Б.Деҳқановнинг Самарқанд шаҳрида шаҳар ва Самарқанд тумани аҳолиси учун ўтказган сайёр қабулида ўнлаб фуқаролар ўзларини қийнаётган, шу пайтгача ечим топилмаган масалалар юзасидан мурожаат қилди.

Олий суд раиси ўринбосари ва Олий суд судьялари ҳар бир мурожаатчини эшитиб, уларнинг масалалари бўйича тегишли тартибда жавоб берди. Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларга муддат белгиланиб, фуқаролар бундан хабардор қилиниши айтилди.

15.JPG

Олий суд раисининг яна бир ўринбосари Х.Ёдгоров Пастдарғом ва Ургут туманларида ушбу туманлар ва Нуробод ҳамда тайлоқлик аҳолини қабул қилди.

Жойлардаги сайёр қабуллар чоғида аҳоли билан юртимиздаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида мулоқотлар ҳам ўтказилди.

Олий суд раиси ўринбосарларининг сайёр қабуллари давом этмоқда.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат) ЎзА
8 598