ЎзА Ўзбек

09.10.2020 Чоп этиш версияси

Олий Мажлис Сенати аъзолари сайланди

Олий Мажлис Сенати аъзолари сайланди


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш бӱйича қӱшма мажлиси бӱлиб ӱтди.

Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ӱринбосари М.Истамов очди ва Сайлов кодексига мувофиқ сайловни ўтказиш тартиб-тамойиллари ҳақида атрофлича тушунтириш берди.

photo_2020-10-09_20-53-32.jpg

photo_2020-10-09_20-53-39.jpg

Мажлисда ишчи ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига номзодлар кўрсатиш бўйича маслаҳат кенгаши, мажлис котибияти, саноқ комиссияси аъзолари очиқ овоз бериш йўли билан сайлаб олинди.

Қўшма мажлисда маслаҳат кенгаши томонидан Сенат аъзоларини сайлаш бўйича сайлов бюллетенига киритиш учун таклиф этилган 45-«Шуманай» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси У.Жалменов ва 63-«Қоракўл» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов номзоди муҳокама қилинди.

photo_2020-10-09_20-53-53.jpg

photo_2020-10-09_20-53-56.jpg

Очиқлик, ошкоралик билан ўтган муҳокама давомида депутатлар номзодларнинг фаолияти, ҳаёт тажрибаси, ишчанлик, ташаббускорлик, ташкилотчилик фазилатлари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Очиқ овоз бериш орқали маслаҳат кенгаши томонидан тақдим этилган номзодларни ёпиқ яширин сайлов бюллетенига киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

Шундан сўнг Сенат аъзоларининг сайлови бўлиб ўтди. Натижаларга кӱра 45-«Шуманай» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси У.Жалменов ва 63-«Қоракўл» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб сайланди.

photo_2020-10-09_20-54-01.jpg

photo_2020-10-09_20-54-07.jpg

7 811
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА