ЎзА Ўзбек

15.08.2018 18:03 Чоп этиш версияси

Олис ҳудудларда байрам шукуҳи

Сирдарё вилояти туман ва шаҳарларида ҳам Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида турли маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.

Боёвут туманидаги “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган шундай тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, тарғибот гуруҳи вакиллари, ижодкорлар, нуронийлар, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этди.

– Ҳудудларда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари бўйича амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кўлами ва миқёсига кўра илгари ҳеч кузатилмаган, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Ғ.Юсупов. – Бу нафақат ўша жойларнинг янада обод ва кўркам бўлишига хизмат қилмоқда, айни пайтда одамларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаб, ҳаётга муносабатини ўзгартирмоқда. Бугунгидек тадбирлар белгиланган режа асосида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилмоқда.

Ватан, тинчлик ва дўстликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
5 368