ЎзА Ўзбек

10.07.2018 19:28 Чоп этиш версияси

Олис туманларга 15та “УАЗ” русумли тез тиббий ёрдам машинаси топширилди

Олис туманларга 15та “УАЗ” русумли тез тиббий ёрдам машинаси топширилди Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Кармана туманидаги “Металлург” сиҳатгоҳида вилоятнинг олис туманлари аҳолиси учун 15 та “УАЗ” русумли тез тиббий ёрдам машинасини топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

– Шошилинч ҳолатларда энг зарур воситалар билан жиҳозланган гуруҳнинг биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида чақириқ жойига тезкорлик билан етиб келиши муҳим аҳамиятга эга, – дейди Томди тумани тиббиёт бирлашмаси кўптармоқли марказий поликлиникаси катта ҳамшираси В.Сибаева. – Янги тез тиббий ёрдам автомобиллари барча керакли буюм ва жиҳозлар билан таъминланган. Бу тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. 

6.jpg 

Чекка туманлардаги асосий муаммолардан бири йўл муаммоси ҳисобланади. Айрим овулларга йилнинг баъзи мавсумларида етиб боришнинг иложи бўлмайди. Айниқса, бу тез тиббий ёрдамнинг ўз вақтида кўрсатилишига халақит беради. Шуни инобатга олиб, махсус ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати иш кўламини ошириш мақсадида вилоятнинг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота ва Хатирчи туманларидаги қишлоқ врачлик пунктларига узоқ масофага чидамли “УАЗ” русумли тез тиббий ёрдам автомобиллари берилди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат) ЎзА
7 368