ЎзА Ўзбек

24.02.2019 18:20 Чоп этиш версияси

Ғолибларга ноутбук, қолганларга ўқув курсига йўлланма

Ғолибларга ноутбук, қолганларга ўқув курсига йўлланма

“ROBO CODERS 2019” танлови ғолибларини тақдирлаш бошланди. Ғолиблар уч хил талаб асосида танланди. Яъни 15-20 ёшлилар ўртасида учта, 21-25, 26-30 ёшгача бўлганлар орасида ҳам учтадан ғолиб аниқланди. Шунингдек, тўққизта фахрли ўрин соҳиблари ҳам маълум қилинди.

26-30 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида Саиджалол Ҳасанов, 21-25 ёшгача Сирожиддин Абдукаримов, 16-20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Назарбек Болтабаев биринчи ўринни эгаллади.

Кўрсатилган ҳар бир ёш орасидаги биринчи ўрин соҳибига HP 250 G6 i3-6006 4/500, иккинчи ўринга Acer Extensa EX2519 N3160 4/500 русумли ноутбуклар топширилди. Учинчи ўрин эгалари эса сўнгги русумдаги смартфонга эга бўлди.

Танлов доирасида “Энг оддий алгоритм”, “Энг моҳир дастурчи”, “Энг ёш дастури” каби номинация ғолиблари ҳам аниқланди.

– Иштирок этиб, ғолиб бўла олмаганлар сертификат билан тақдирланади, –дейди “Mirzo Ulugbek Innovation Center“ директорининг биринчи ўринбосари Орифжон Файзиев. – Марказимиз яқинда АКТ соҳасида қисқа муддатли курслар очади. Улар бу дарсларда бепул иштирок этиши мумкин. Бу курслар Жиззах вилоятида бошланади. Йил давомида босқичма-босқич бошқа вилоятларда ҳам ташкил этамиз. Бу ўқув курслари орқали икки минг нафар истеъдодли ёшларни қамраб олиш мўлжалланмоқда.

Сайёра Шоева, ЎзА
8 115