ЎзА Ўзбек

20.07.2018 17:10 Чоп этиш версияси

Ғолиблар кейинги босқичда

Ғолиблар кейинги босқичда
"Туркистон” санъат саройида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Унинг илк саралаш босқичида пойтахтимиздаги 11 тумандан юздан зиёд талабгор иштирок этди. Саралаш босқичида ғолиб бўлган 35 иштирокчи ўзаро беллашди. Унда иштирокчиларнинг ижро маҳорати, саҳна маданияти, матн мазмуни, мусиқанинг таъсирчанлиги каби жиҳатларга эътибор қаратилди.

Шаҳар босқичида ғолиб бўлган истеъдод эгалари танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.


Б.Мелиқулова, ЎзА
6 581