Мазкур масалага «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Ахборот хизмати ойдинлик киритиб, жумладан, қуйидагича изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати“ акциядорлик жамияти томонидан ишчи-ходимларга тирик вазнда товуқ берилгани, уларнинг аҳволи жуда ёмонлиги акс этган кинояли хабарлар, фотосуратлар пайдо бўлди. Жумладан, хабарда бу товуқлардан кўра, ойлик маошни ошириш маъқул экани ҳақида айтилган эди.

Мазкур масалага «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Ахборот хизмати ойдинлик киритиб, жумладан, қуйидагича изоҳ берди:

“Шуни маълум қиламизки, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан ишчи-ходимларга тарқатилган товуқлар ветеринар назоратдан ўтказилган ва бепул берилган. Товуқларни олиш ихтиёрий бўлиб, иш ҳақидан ушлаб қолинмайди.

Таъкидлаш жоизки, ОКМК ишчи ходимларининг иш ҳақи 2018 йил 1 майдан 15 фоиз, 2018 йил 1 июндан 40 фоиз, 2019 йилдан яна 15 фоиз оширилган. Шунингдек, 2018 ва 2019 йил якунлари натижалари бўйича мукофот пули бериб борилмоқда. 2019 йилда корхона 70 йиллиги муносабати билан барча ишчи-ходимларга (умумий сони 36 мингдан зиёд) 2 миллион сўмдан мукофот пули ажратилди. Жумладан, байрамларда алоҳида мукофот пуллари ҳамда меҳнат таътилига чиққан ишчи-ходимларнинг ҳар бирига моддий ёрдам пули берилади”.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК Ахборот хизмати ишчиларга тарқатилган товуқлар бўйича изоҳ берди