Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳаракатига норозилик сифатида ўзига ўт қўйиб, вафот этган аёл хонадонига борди.

Вилоят раҳбари Наманган шаҳридаги “Истиқбол” маҳалласида бўлиб, марҳума Г. Д. нинг яқинларига таъзия билдирди. Унинг 15 ва 12 яшар ўғиллари муносиб шароитларда вояга етишларида ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади.

- Мазкур нохуш фожиа бўйича ҳозирда прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Уларнинг натижаси бўйича вазиятга қонуний, ҳуқуқий баҳо берилади. Бу ҳақида албатта жамоатчиликка маълум қилинади, - деди Шавкат Абдураззоқов.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 29 сентябрь куни Наманган шаҳридаги Истиқбол маҳалласида истиқомат қилган 35 ёшли Г. Д. ижро ҳаракатлари давомида ўзининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборади. Бунинг оқибатида аёл фожианинг эртасига - 30 сентябрь куни танасининг 80 фоиздан зиёд қисми куйиб кетиш жароҳати туфайли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида вафот этди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким Наманган шаҳрида ўзини ёқиб юборган аёл хонадонига борди