Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.09.2018 11:16 Чоп этиш версияси

Ҳоким катта миқдордаги пора билан қўлга олинди

Ҳоким катта миқдордаги пора билан қўлга олинди
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов ўз хизмат хонасида пора олиш вақтида қўлга олинди.

Хабарларда таъкидланишича, Б.Абдусаматов ер участкаларини ажратиш бўйича пора олаётган бўлган. Туман раҳбари 7 сентябрь, жума куни ўз хизмат хонасида ушланган.

Бахтиёр Абдусаматов (1976 йилда туғилган, 1996 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган) Юнусобод туманига 2017 йил апрелида ҳоким этиб тайинланган эди. Унгача Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келган.

ЎзА
7 538