ЎзА Ўзбек

01.06.2020 Чоп этиш версияси

Ҳоким академия битирувчилари билан учрашди

Ҳоким академия битирувчилари билан учрашди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида таҳсил олган жиззахлик битирувчилар билан учрашди.

Вилоятдан 2019-2020 ўқув йилида Давлат бошқаруви академиясининг магистратура йўналишини 5 нафар, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини 5 нафар тингловчи тамомлади.

Ўқиш давомида тингловчилар ватанпарварлик ва Ватанга садоқат туйғулари, лидерлик сифатлари, тизимли ва таҳлилий фикрлаш қобилияти, бошқарув маҳорати, ўзгаришларга мослашувчанлик каби назарий билим ва кўникмаларига эга бўлди.

Шунингдек, давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида амалиёт ҳамда раҳбарлик лавозимларида стажировка ўташди.

Тингловчилар ўқишлари давомида уларнинг иш жойлари сақланган ҳолда ўртача ойлик иш ҳақи тўлаб борилди, икки йиллик магистратура йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларнинг ўқиш учун тўлов-шартнома маблағлари вилоят ҳокимлиги томонидан тўлаб берилди.

Вилоят ҳокимининг Академия битирувчилари билан ўтказилган учрашувда тингловчиларнинг ҳар бирига касбий ўсишларини инобатга олган ҳолда вилоят ҳокими Эргаш Солиев томонидан вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва ташкилотлардаги раҳбарлик лавозимлари таклиф этилди.

Самимий мулоқот, ишчанлик, савол-жавоб ва ўзаро хайрихоҳлик руҳида ўтган учрашувда Академия битирувчилари томонидан бир қанча таклиф ва янги ташаббуслар ўртага ташланиб, яқин истиқболда бу таклифларни амалиётга жорий қилиш юзасидан келишиб олинди.


2 460
Т.БEКНАЗАРОВ, ЎзА