ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

ОИТСга чалинган беморда “COVID-19” оғир кечади

ОИТСга чалинган беморда “COVID-19” оғир кечади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил қилинган Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокидаги брифингда таъкидланишича, ҳомила ривожланишидаги ўзгаришлар гриппга қарши эмлаш билан боғлиқ эмас, аксинча бу грипп касаллиги билан боғлиқ бўлади.

Гриппга қарши эмлаш ҳомиладорликни режалаштириш жараёнида, бундан ташқари, хомиладорликнинг маълум муддатларида амалга оширилиши мумкин. Ушбу муддатни шифокор акушер-гинеколог белгилайди.

Коронавирус инфекцияси билан касалланган бемор нафас чиқарганда майда зарралар атрофга тарқалади. Бу ҳолат ҳар сафар бемор акса урганда, йўталганда ва ҳатто гапирганда юз беради.Заррачалар қўшиқ куйлаганда ва оддий нафас олганда ҳам тарқалади. Бу зарралар йирик бўлиб, улар маълум бир масофага тарқала олмайди ва тез пастга қулайди.

Соғлом кишилар ушбу зарралар мавжуд бўлган ҳаводан нафас олганида касалланиши мумкин. Вирус инсон организмига шиллиқ қаватлар – оғиз, бурун ёки кўз орқали тушади. Вируснинг яшовчанлиги ташқи юзалар тури ва атроф- муҳит шароитига боғлиқ равишда маълум муддат сақланиб қолади.

Шунингдек, брифингда мутахасис томонидан ОИВ инфекцияси мавжуд бўлган ва касаллик ривожланганларда, шунингдек, паст даражада CD4 мавжуд бўлган ва вирус юкламаси юқори бўлганларда, бундан ташқари, антиретровирус даво олмайдиган беморлар касалликларнинг асоратлари ва инфекция юқиш юқори хавф гуруҳига кириши ҳақида ҳам маълумот берилди.

ОИВ мавжуд бўлган баъзи беморларда “COVID-19” асоратларининг маълум хавф омиллари, яъни қандли диабет, гипертония ва бошқа инфекцион касалликлар кузатилиши мумкин. Шунга кўра, ОИТС билан оғриганларда “COVID-19” оғир кечади.

1 369
М.Тошқораева, ЎзА