ЎзА Ўзбек

04.07.2018 14:40 Чоп этиш версияси

Оилавий тадбиркорлик ривожланган

№ 39 Хазрати Имом.jpg

Бобуржон ҒОИБНАЗАРОВ,
“Ҳазрати Имом” МФЙ раиси:

– Маҳалламизда 615 та хонадон мавжуд. Уларда 6 минг 315 аҳоли истиқомат қилади. “Обод маҳалла” дастури бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Анчадан буён кўтарилмаган муаммолар ҳал этилмоқда. Аҳолига ҳар томонлама қулай шароит яратилмоқда. Дастур доирасида кўчалар асфальт қилиниб, чироқлар ўрнатилмоқда. 

Лекин, масаланинг бошқа томонини ҳам ҳисобга олиш керак. Аҳолида ҳамма муаммоларни давлат ёки маҳалла ҳал қилиб беради, деган нотўғри қараш, яъни боқимандалик пайдо бўлмоқда. Бунинг олдини олиш мақсадида маҳалламизда бунёдкорлик ишлари бўладими, ободонлаштириш ишларими аҳолини жалб этамиз. Шу маҳаллада яшайдими ўз ҳиссасини қўшсин деган ниятда. Фуқароларимиз бундан ҳеч қачон норози бўлмаган. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида оилаларга кириб таклиф ва тавсияларни беряпмиз. Банк ходимлари билан учрашувлар ташкил этяпмиз. Бизда асосан, оилавий тадбиркорлик ривожланган.

Тўй-ҳашамлар ҳақида фикр юритадиган бўлсак, буюк файласуф Суқротнинг бир гапи бор: “Ман одамларни бирор ишга ўргата олмайман, лекин фикрлашга ўргатаман”. Бу дегани, одамларга нима қилишини эмас, қилган иши қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини ўргатиш муҳимроқ. Дабдабали тўй қилаётган одамлар ҳам ўзи фикрлаб кўрса, тўйдан кейинги асоратини ўйлайдиган бўлса бу натижа беради. Маҳалламизда тўйлар камхарж, намунали бўляпти, деб айта оламан.

ЎзА
11 860