Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.12.2017 18:03 Чоп этиш версияси

Оилавий поликлиниканинг реконструкция қилинган биноси фойдаланишга топширилди

Оилавий поликлиниканинг реконструкция қилинган биноси фойдаланишга топширилди Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида Самарқанд шаҳридаги 2-оилавий поликлиниканинг реконструкция қилинган биноси фойдаланишга топширилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йилда Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Самарқанд шаҳри аҳолисининг кўпайиб бораётгани ҳамда замонавий тиббий хизматга эҳтиёж юқори эканини ҳисобга олиб, янги тиббий муассасалар ташкил этиш, оилавий поликлиникалар томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан вазифалар белгилаб берган эди. Ушбу вазифалар асосида шаҳардаги 2-оилавий поликлиника биноси ҳам 5,5 миллиард сўм маблағ эвазига реконструкция қилинди.

8.JPG

– 480 қатновга мўлжалланган муассасамиз шаҳардаги 37 маҳалланинг 77 мингдан ортиқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатади, – дейди оилавий поликлиника бош шифокори М.Турдиева. – 50 нафар юқори малакали мутахассислар муассасада фаолият олиб бормоқда. Президентимизнинг алоҳида эътибори натижасида эндиликда бу ерда халқимизга сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатиш имконияти янада кенгайди.

1.JPG

Поликлиника биносининг очилиш маросимида тиббиёт соҳаси фахрийлари, маҳаллалар фаоллари сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган юксак эътибор учун миннатдорлик билдирди.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев сўзга чиқди.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
8 643