ЎзА Ўзбек

15.05.2019 20:51 Чоп этиш версияси

“Оилага ҳуқуқий ёрдам” акцияси ниҳоясига етди

“Оилага ҳуқуқий ёрдам” акцияси ниҳоясига етди

Адлия вазирлиги томонидан Халқаро оилалар куни муносабати билан эълон қилинган “Оилага ҳуқуқий ёрдам” акцияси ниҳоясига етди.

Акция доирасида фуқаролардан 300 га яқин саволлар келиб тушди. Регламент доирасида келиб тушган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар йўлланди.

Шунингдек, Адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб берди.

Онлайн-мулоқотни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://bit.ly/2HkZSXq

Регламентга мувофиқ, акция соат 18:00 да ниҳоясига етди. Аммо фуқаролардан ҳамон саволлар келишда давом этмоқда. 

Регламентдан ташқари саволлар бўйича http://advice.uz ҳуқуқий ахборот портали орқали онлайн маслаҳатчи хизматидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида жавоб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

ЎзА
4 719