Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.08.2017 13:46 Чоп этиш версияси

Оила мустаҳкам бўлса...

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан оила мустаҳкамлигини таъминлашга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари, Хотин-қизлар қўмитаси, ФҲДЁ органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика “Оила” илмий-амалий маркази, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтидан вакиллар иштирок этди.

Партия марказий кенгаши раиси С.Отамуродов ва бошқалар мустақиллик йилларида мамлакатимизда оилани мустаҳкамлаш борасида ҳам самарали ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг ўрни ва таъсири беқиёс эканлигини таъкидлади.

Оила – авлодлар давомийлиги, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни, қолаверса, халқимиз маънавий меросининг авлоддан авлодга ўтишини таъминловчи омилдир. Шу туфайли жамиятнинг кичик шакли – оила тинчлиги, унинг фаровонлигини таъминлашга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, оила қанча мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади.

Конституциямизнинг 14-бобида оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги, жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши, Оила кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида ёш ва кўп болали аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан қатор имтиёзлар белгиланган.

Маҳалла фаоллари, кўпни кўрган мўйсафид отахон ва онахонлар билан биргаликда оила мустаҳкамлигини таъминлаш ва оилавий муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди. Халқимиз орасида урфга айланиб бораётган тўйлардаги ортиқча дабдабабозликлардан мисоллар келтирилиб, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида оила ва никоҳ масалаларини тартибга солувчи қонунчилик базасини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар билдирилди.

Ёш оилаларга ҳуқуқий, психологик маслаҳатлар берилиб, уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида маҳорат дарслари ўтилди.

Даврон Суннатов, ЎзА
2 823






Все о погоде - Pogoda.uz