Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.07.2017 14:29 Чоп этиш версияси

Оила – муқаддас қўрғон

Гулистонда “Оилаларда аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашда хотин-қизлар қўмиталарининг устувор вазифалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари, вилоят, туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ўролова ва бошқалар оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Жойларда хотин-қизлар қўмитаси томонидан оилалар билан ишлашнинг янгича механизми жорий этилмоқда. Жамоатчилик назорати гуруҳлари маҳаллалардаги хонадонлар, таълим муассасаларига бориб, мавжуд долзарб масалаларни аниқлашда маҳаллий давлат органлари, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган “Қайноналар кенгаши” ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлиги самарасида оилавий ажралишлар йилдан-йилга камаймоқда.

– Оилавий ажралишлар йил сайин камайиб бораётган бўлса-да, ҳали қилинадиган ишлар кўп, – дейди Сирдарё вилояти хотин-қизлар қўмитасининг нашри “Ойдин йўл” газетаси бош муҳаррири З.Ҳайдарова. – Кишини ўйга толдирадиган жиҳати шундаки, ажралишни сўраб ариза бераётганлар асосан аёллар бўлмоқда. Зурриёднинг асосий тарбиячиси бўлган аёлга бу ярашадими? Ҳар бир аёл ўзлигини, оила муқаддас қўрғон эканини унутмаслиги даркор.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
2 733






Все о погоде - Pogoda.uz