ЎзА Ўзбек

15.08.2018 13:03 Чоп этиш версияси

Оила фаровонлиги – юрт фаровонлиги

Оила фаровонлиги – юрт фаровонлиги

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши 13-23 август кунлари ҳудудларда ўқув-семинарлари ўтказмоқда.

Президентнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида маҳалла институтининг давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш учун зарур шароит яратилиб, кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фуқаролар йиғинлари мамлакатимизда кечаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг аҳамиятини аҳолига етказиш, давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, кам таъминланган аҳоли қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш каби вазифаларни самарали бажариб келмоқда.

Тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ташкил этилаётган ўқув-семинарлар давомида бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш, кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш масалалари хусусида атрофлича маълумот берилмоқда. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида тузилган “Маслаҳат марказлари”нинг фаолиятини самарали ташкил этишда фуқаролар йиғинларига услубий ва амалий кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва кредит турлари, улардан фойдаланиш йўллари муҳокама этилмоқда.

Н.Уcмонова, ЎзА
8 196