ЎзА Ўзбек

06.08.2020 Чоп этиш версияси

ОГОҲЛИККА ДАЪВАТ: болалар вирусни кенг тарқатиб юбориши мумкин...

ОГОҲЛИККА ДАЪВАТ: болалар вирусни кенг тарқатиб юбориши мумкин...

– Бугунги кун тажрибасидан маълумки, 10 ёшгача бўлган болаларда коронавирус касаллиги деярли симптомларсиз, енгил ҳолатда кечяпти. Аммо бу болалар ўртасида касалликка чалиниш ҳолатлари йўқ, дегани эмас ва улар ҳам хавфдан холи бўлмайди, – деди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ражаббой Исроилов. – Ҳаммамизга маълумки, боланинг шахсий гигиенага риоя қилишини тўлиқ назорат қилиб бўлмайди. Бежизга таълим соҳасида катта узилишга йўл қўйиб бўлса ҳам, мактаб ва мактабгача таълим тизимини муддатидан олдин тўхтатиш чоралари кўрилмади.

Айнан ёш болалар вирусни кенг тарқатиб юбориши мумкин. Болани ҳимоя қилишнинг энг биринчи йўли – унинг атрофдагилар билан муносабатларини чегаралаш лозим. Чунки, бола кўчадан келганида тозалигини назорат қилиш, қўлларини ювиш фойда бермаслиги мумкин. Чунки вирус ҳаво томчи орқали ҳам бола организмига оғиз бўшлиғи ёки нафас олиш йўллари орқали ҳам тушишга улгурган бўлиши мумкин.

Ёш болаларда иммунитет яхши ривожланган бўлади. Уларнинг ўпка ва нафас йўлидаги бошқа тўқима ҳужайралари вирусга қарши курашувчан, касалланмайдиган ҳолатдадир.

Калифорния университети олимлари хулосасига кўра, инсон ёши ўтгани сайин организмидаги ҳужайраларда вируслар ичкари жойлашиб, АКСЕ-2 деб номланадиган рецептор пайдо бўлади ва салбий таъсир ўтказиш ҳолатлари кузатилади. Болаларда эса АКСЕ-2 ҳали йўқ. Боланинг нафас йўлига вирус тушади, лекин иммунитет кучлилиги сабабли ёмон оқибатга олиб келмайди, касаллик ривожланган ҳолатда ҳам енгил формада ўтиб кетади.

5 064
Муҳайё ТОШҚОРАЕВА тайёрлади, ЎзА