ЎзА Ўзбек

30.07.2018 19:26 Чоп этиш версияси

Огоҳликка чорловчи фильм

Пойтахтимизда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кўмагида суратга олинган "Мақсад" номли бадиий фильмига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Детектив-триллер жанридаги ушбу фильмда содир этилган оғир жиноятнинг ички ишлар ходимлари томонидан фош этилиши ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмда акс этган воқеалар гарчи бугунги кунга тааллуқли бўлса-да, унинг асл илдиз ва сабаблари ўтган асрнинг 90-йилларига бориб тақалади. Унда қабиҳ одамларнинг асл қиёфаси, ўз мақсади йўлида ҳеч нарсадан тап тортмаслиги, ички ишлар ходимлари ўта оғир жиноятни фош этишда дуч келган қийинчиликлар акс эттирилган.

Сценарий муаллифи Жамшид Асадов. Постановкачи режиссёр Рустам Мелиев. Экран асарини постановкачи оператор Диёр Адашев тасвирга олган. Асосий ролларни Сайдулла Молдахонов, Тоҳир Саидов, Бобур Йўлдошев, Нигора Каримбоева, Шаҳзода Матчонова, Юлдуз Ражабова каби актёрлар ижро этган.

Назокат Усмонова, ЎзА
2 921