ЎзА Ўзбек

31.07.2018 16:22 Чоп этиш версияси

Огоҳликка чорлов

Огоҳликка чорлов
Одам савдоси – инсоннинг эркинлигини, ҳуқуқларини поймол қилишга қаратилган жиноят бўлгани учун ҳам дунё жамоатчилиги томонидан кескин қораланади.

Мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Одам савдоси жиноятининг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётир. Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни асосида одам савдосига қарши курашишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги мустаҳкамланган.

Ҳар йили Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни дунё миқёсида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланади. 

17.JPG

Пойтахтимизнинг «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғида 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши кураш куни муносабати билан 
“Биз одам савдосига қаршимиз!” акцияси бўлиб ўтди. Тадбир Республика "Истиқболли авлод" ижтимоий-ахборот маркази, Республика одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияси ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Таниқли санъаткорларнинг концерт дастурлари билан бойитилган акция давомида йиғилганлар одам савдоси муаммоси ва унинг олдини олишга оид маълумотлар билан таништирилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – аҳоли, айниқса, ёшларни одам савдоси муаммоси ҳақида огоҳ этиш, уларни бу жиноят гирдобига тушиб қолмаслиги учун ҳушёрликка чақиришдир. Унда “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази томонидан одам савдога қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, марказнинг "Долзарб алоқа тармоғи" фаолияти, одам савдосидан жабрланганларга кўрсатилаётган ёрдам, уларни ҳаётга қайтариш борасида қилинаётган ишлар, бу жараёнга ҳисса қўшаётган кўнгиллилар ҳақида кенг тушунча берилди.

Акция давомида санъаткорлар, ижодий жамоалар огоҳликка чорловчи қўшиқ ва рақслари билан иштирок этди.

Н.Абдураимова, Т.Мамадаминов (сурат) ЎзА
2 626