ЎзА Ўзбек

31.07.2018 14:08 Чоп этиш версияси

Огоҳлик акцияси

Огоҳлик акцияси
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғида “Биз одам савдосига қаршимиз!” шиори остида ёшлар акцияси ташкил этилди. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Мудофаа, Маданият вазирликлари, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда бадиий-ижодий жамоалар мусиқий чиқишлари билан иштирок этди.

Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Юртимиздаги вақтинчалик ишсиз фуқаролар учун акция доирасида ўттиздан ортиқ муассасалар томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. 

Тушунтириш-тарғибот акциялари ёшларни жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиши билан бирга, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ҳам юксалтиришга хизмат қилади.

Тадбир давомида психологик тренинглар ташкил этилди. 

Барно Мелиқулова, ЎзА
2 554