Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

01.08.2018 10:31 Чоп этиш версияси

Қодирия ГЭС каскадини модернизация қилиш бошланди

Қодирия ГЭС каскадини модернизация қилиш бошланди

Қарийб 85 йилдан буён ишлаётган тўртта агрегат ишлаш қувватини йўқотиб, таъмирга муҳтож бўлиб қолган эди.

IMG_6617.JPG

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти амалга ошираётган инвестицион лойиҳалар орасида Қодирия ГЭС каскадини (ГЭС-3) модернизация қилиш ҳам назарда тутилган. “Қодирия ГЭСлар каскади” унитар корхонаси ҳозирда модернизация ва қурилиш ишларини бошлаб юборди.

Қайд этиш жоизки, 1933 йилда қурилган бу ГЭСнинг умумий қуввати 13,2 мВтдан иборат. Ҳозирга келиб, қарийб 85 йилдан буён ишлаётган тўртта агрегат ишлаш қувватини йўқотиб, таъмирга муҳтож бўлиб қолган эди.

ГЭС-3да модернизация ишларини “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” жамияти, бу жараёнда ишлатиладиган зарур жиҳозларни “Сувсаноатмаш” жамияти етказиб бермоқда. Лойиҳалаш ишларини эса “Гидропроект” жамиятининг малакали мутахассислари бажармоқда.

ЎзА