КУН ҚАҲРАМОНИНИНГ СУРАТИ ЙЎҚ, УНИНГ ИСМИ-ШАРИФИНИ ҲАМ БИР АМАЛЛАБ АНИҚЛАДИК...

Ижтимоий тармоқлардан бирида “Ҳозирги карантин шароитида рўзғорида қийинчилик бўлаётган одамларга ёрдам берамиз, зарурат бўлса, +99890 160-10-00 рақамига қўнғироқ қилинг”, деган мазмундаги хабарни ўқиб қолдим.

Тўғриси, аввал ҳам шунга ўхшаш хабарларга кўзим тушганида, қандай ёрдам бераркин, деб қўнғироқ қилганимда телефон ўчирилган бўлиб чиққан. Шундай ёлғон хабарлар урчиб кетгани ҳақида бошқалардан ҳам эшитдим. 

Бу сафар эса ҳеч қанча куттирмай “лаббай” деган жавобни эшитдим.

Ассалому алейкум, қийналганларга ёрдам берар экансиз, шундайми? 

— Валейкум ассалом, ҳа, ҳа, албатта. Фақат кундалик рўзғорингизда етишмовчилик бўлса, қарашиб юбора оламиз.

— Менга ун керак бўлиб қолди, кўчага чиқмай, уйда нон пиширмоқчи эдим. 

— Майли, имкон қадар топиб берамиз. Манзилингизни айтинг.

— Мен Тошкентда тураман.

— Э, йўғ-эй. Тошкентга маҳсулот етказиб бера олмаймиз-да. Биз фақат шу ёнимиздаги одамлар, аниқроқ айтганда, олтиариқликларга ёрдам кўрсатяпмиз.

— Ўзи, нима учун одамларга ёрдам беряпсиз?

— Ҳозирги синовли кунларда савоб учун, албатта. 

— Телефон рақамингизни маълум қилибсиз, қўнғироқ қилаётганлар кўпми?

— Ҳа, бор қўнғироқ қилаётганлар. Уларга баҳоли қудрат ёрдам бериб турибмиз. 

— Ким бўлиб ишлайсиз? Қайси маблағ ҳисобига амалга оширяпсиз бу ишларни?

— ...

— Алоо, нега жавоб бермаяпсиз?

— Кимсиз, нима мақсадда сўроққа тутяпсиз мени?

— Тўғриси, билгим келди. 

— Аниқ жавоб бера олмайман. 

— Баъзилар хайрияга пул тўплаб, шунинг бир қисмини ёрдамга йўналтирар экан...

— Э, опа, биз ундайлардан эмасмиз. Тўғрисини айтайми? Ўз уйимдан ташқари фарзандларимга деб иморат қилгандим. Шуни сотиб, пулини ишлатяпман. Қолаверса, ўзим тадбиркорлик, деҳқончилик билан шуғулланаман. Имконим бор, қолаверса, халқ учун маъсулман, мен туман кенгаши депутатиман. Телефон рақамимни ҳам бежиз тарқатганим йўқ. Ёрдам зарур бўлса, одамлар нима қилишларини билмай ўтирмасин, дедим. Қилаётган ишимизни бошқалар билиши шарт, деб ҳисобламайман. Илтимос, яна шуни билингки, хайрия ёрдамини туман мутасаддилар билан ҳамкорликда амалга оширяпмиз. Шундай тартиб ўрнатилди ҳозир. 

Мулоқотимиз якунида суҳбатдошим журналист эканимни билиб, ўзи ҳақида бирор нарса ёзиб юрмаслигимни илтимос қилди. У хўжакўрсинга ёки кимгадир яхши кўриниш илинжида эмас, савоб учун хайрли иш қилаётганини айтди. Исми –шарифини айтишни эса асло истамади. 

Фақат сиз билан шунчаки танишиб қўймоқчиман, деганимдан сўнг исми-шарифи – Абдуллажон Исоқов эканини айтди. 

Халқимизнинг бу камтарин фарзанди ўзи ҳақида бошқалар билишини қанчалик истамаётган бўлмасин, менда бугунги кун қаҳрамонини одамларга танитиш истаги кучлилик қилиб, қўлимга қалам олдим.

Мана, инсонийлик, саховат қандай бўлиши керак? Ундан ўрнак олайлик, азизлар!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одамларга ёрдам бериш учун депутат уйини сотди