ЎзА Ўзбек

31.08.2018 15:03 Чоп этиш версияси

Одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Андижонда “Одам савдосига қарши курашишда бирлашамиз!” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси, Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими ҳамкорлигида ўтказилган семинар-тренингда одам савдосига қарши курашиш бўйича мутасадди ташкилотларнинг масъул вакиллари, ҳуқуқшунослар, мазкур йўналишда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Семинар иштирокчилари Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда мазкур йўналишдаги бошқа ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси, вилоятда бу борада олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва муаммолар хусусида атрофлича фикр алмашдилар.

2.jpg

Якунда нодавлат нотижорат ташкилотлари, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси, Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими ўртасида одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Ф.Убайдуллаев, З.Умурзоқов (сурат), ЎзА
2 460