Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.09.2018 12:30 Чоп этиш версияси

«Очиқ эшиклар куни»да ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиш этилди

«Очиқ эшиклар куни»да ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиш этилди

Андижон ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан Андижон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида “Армия ва ёшлар” шиор остида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди. Тадбирга ҳудуддаги таълим-тарбия муассасалари ўқувчилари жалб этилди.

photo5238010847572372072.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида ҳафтанинг ҳар жума куни “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” этиб белгиланди.

photo5238010847572372073.jpg

Шу сабабли ташкил этилган «Очиқ эшиклар куни»да ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиш этилиб, кўргазмали машғулотлар, ҳарбий хизматга қизиқтириш бўйича маърузалар ташкил этилди. Мақсад – навқирон авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, эл-юртга содиқлик, фуқаролик бурчини, конституциявий мажбуриятларини бажаришга тайёргарлик туйғусини шакллантиришдан иборат.

photo5238010847572372074.jpg

Тадбирда Андижон ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси А.Қурбонов, Андижон шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи С. Нишонбоев, шаҳар прокурори Х.Қобулов, Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи О.Турсунов ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари иштирок этди.

Алишер Қурбонов, 
Андижон ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси, адлия майори

ЎзА
2 541