ЎзА Ўзбек

19.09.2018 Чоп этиш версияси

Очиқ дарслар декадаси – бу қандай дарс?

Очиқ дарслар декадаси – бу қандай дарс?

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 47-умумтаълим мактабида очиқ дарслар декадасини ташкил этиш анъанага айланган.

Хўш, очиқ дарслар декадаси – бу қандай дарс?

Бугунги тезкор замонда ўқувчиларга билим беришда инновацион ёндашиш, дарсларни ахборот технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда ташкил этиш ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Фанларни ўқитишда кўргазмали воситалар, слайд ва диаграммалардан фойдаланиш, дарсларни табиат қўйнида, маданият ва истроҳат боғларида, музейларда саёҳат тарзида олиб бориш, ўқувчиларнинг ўзлари саҳна кўринишлари тайёрлашлари, айниқса, дарс машғулотларида ота-оналарнинг иштироки ўғил-қизларнинг қизиқишини ошириб, билимларини мустаҳкамлайди. Ушбу турдаги дарс машғулотларида шу каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилиши аҳамиятлидир.

Навбатдаги очиқ дарслар декадаси ўқув йилининг биринчи ойида ташкил этилди. Барча синфларда ўтказилган очиқ дарслар, айниқса, бу йил мактаб остонасига илк қадам қўйган жажжи ўғил-қизларда катта таассурот қолдирди.

– Бу йилги ўқув йилини ҳар қачонгидан-да катта шижоат, иштиёқ билан бошладик, – дейди Сергели тумани 47-умумтаълим мактаби директори Раъно Раҳимова. – Айниқса, Президентимизнинг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ўқитувчиларимизнинг руҳини кўтарди. Бундай рағбат ва эътибордан руҳланган педагоглар ҳар жабҳада муносиб бўлишга интилмоқда.

Ҳар бир очиқ дарсларда ўқитишнинг замонавий усулларидан, ахборот технологиялари воситаларидан кенг фойдаланилди. Машғулотларда ўқувчилар топшириқларни пухта ифода этган бўлса, фан ўқитувчилари уларни баҳолаб борди.

0227a2a3-34b8-477c-bb6b-97f287845322.jpg

4e1b60c5-3fb0-4b8e-aa81-e9feba27a488.jpg

1e445f29-77b5-45a5-b358-52f7858d7400.jpg

61613833-1e73-4652-ba19-392cac5220db.jpg



5 923
ЎзА