ЎзА Ўзбек

09.07.2018 13:58 Чоп этиш версияси

Ободонлик ишлари авжида


№ 43  Хофиз Кухакий.jpg

Собиржон Содиқов,
"Ҳофиз Кўҳакий" МФЙ раиси:


– Маҳалламизда 4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бартараф этилиши лозим бўлган муаммолар ҳам етарлича. Аксарият симёғочларни алмаштириш, ички йўлларни таъмирлаш, ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур.

"Обод маҳалла" дастури асосида маҳалламизда бир қатор ишлар бошлаб юборилган. Бундан ташқари "Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури асосида ҳам аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш масаласи доимий эътиборимизда.

Ҳудудимизда ҳар бир оилага муносиб турмуш шароити яратиш борасида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишларимиздан ҳам маҳалладошларимиз жуда мамнун.

ЎзА
10 451