Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.07.2018 18:48 Чоп этиш версияси

Ободлик қулоч ёймоқда

№ 13 Ёшлик.jpg

Ҳусниддин ЖАМБИЛОВ,
"Ёшлик" МФЙ раиси:


– Ҳудудни тоза-озода сақлаш, маҳаллани кўркам, файзли гўшага айлантиришда маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаоллиги ортиб бормоқда. Ҳар бир хонадоннинг турмуш маданиятини белгиловчи орасталик бугунги кунга келиб юртимизда тобора кенг қулоч ёймоқда.

Маҳалламизда 14 та кўп қаватли уйлар бор. Бугунги кунда 1 минг 355 оила истиқомат қилаётган маҳалламиз тумандаги энг обод масканлардан бири ҳисобланади. Маҳалламизда аҳоли турмуш маданиятини юксалтириш, ёшларни миллий истиқлол ғояси ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ободонлаштириш ишларини барчанинг иштироки ва кўмагида ўтказишга алоҳида эътибор қаратилаётир. "Обод маҳалла" дастури ижроси юзасидан маҳаллани ободонлаштириш, ундаги маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётир. Бугунги кунда яроқсиз ҳолатга келиб қолган кўп қаватли уйларнинг том қисмини сифатли ёпиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Иситиш тизими ва коммунал хизмат сифатини янада яхшилаш, чиқиндилар тўпланиб қолмаслигини назоратга олганмиз.

Ҳудуд аҳлининг ҳамжиҳатлиги, ўзаро меҳр-оқибатсиз маҳаллани обод қилишнинг иложи йўқ. Маҳалламизда бунга қатъий амал қиламиз. Фуқаролар йиғини қошидаги оқсоқоллар кенгашининг одамлар билан бамаслаҳат иш олиб бораётгани ҳар қандай муаммони ижобий ҳал этиш имконини беради.

ЎзА
2 823