ЎзА Ўзбек

13.06.2019 14:14 Чоп этиш версияси

Ободлик бор жойда фаровонлик бўлади...

Ободлик бор жойда фаровонлик бўлади...

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида вилоятдаги барча туман ва шаҳарлари марказлари ҳамда қишлоқларини обод ва кўркам, аҳоли учун барча шароит ва имкониятлар яратилган ҳудудларга айлантириш бўйича вазифаларни белгилаб берган эди.

Мазкур вазифалар ижроси, жумладан, “Обод қишлоқ” дастури доирасида вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

photo5467505656165673759.jpg

Яккабоғ туманида ҳам қишлоқ аҳолисини қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш, оғирини енгил қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун зарур шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туманда якка тартибдаги уй-жойлар, боғча, мактаб, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари, сервис, хизмат кўрсатиш, савдо нуқталари, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш юзасидан истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётир. Бу борадаги ишларни ўз муддатида якунлаш учун зарур ишчи кучи ва техникалар жалб қилинган. 

photo5469753457364806419.jpg

Ҳудудда узоқ йиллардан бери оғриқли масала бўлиб келаётган ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ тармоқларини таъмирлаш ҳамда янгиларини барпо этиш ишлари жадал давом этмоқда. Табиийки, бу жиҳат соҳалардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда комплекс ёндашувни талаб этади. Нега деганда, Президент Халқ қабулхоналарига туман аҳолисидан келиб тушаётган мурожаатларнинг каттагина қисми айнан мазкур соҳаларга доир ариза ва шикоятлардан иборат. Айни пайтда мурожаатлар таҳлили уй-жой таъминоти ва уй-жой фондининг ҳолати ҳам фуқароларни энг кўп ўйлантираётган масалалар эканини кўрсатмоқда. Туманда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури ҳамда “Илғор ҳудуд” лойиҳасининг изчил амалга оширишга киришилгани, моҳиятан ана шундай муаммоларни бартараф этишга қаратилган. 

Ў.БАРОТОВ, ЎзА
917