Сардоба – Сирдарё вилоятининг энг чекка туманларидан. 1964 йилда ташкил топган туманда 70 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Бошқа ҳудудларга қараганда бу ерда саноат ҳам, ишлаб чиқариш ҳам у қадар ривожланмаган. Аҳолига қулай турмуш шароити яратиш борасида ичимлик суви, табиий газ ва ҳатто суюлтирилган балонли газ етказиб беришда, қўйингки оқава сувда ҳам ечимини кутиб ётган муаммолар мавжуд.

photo5307582325560814555.jpg

...Хизмат сафари билан Гулистон шаҳридан Сардоба туманига йўлга чиқдик. Катта ўзбек трактидаги Сирдарё вилояти пост патрул хизмати масканида йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати ходими, қўлидаги ола-була таёқчаси билан машинани четга олиб тўхташ ишорасини кўрсатди. Тўхтаганимиздан сўнг, у машина ёнига келиб, ўнг қўлини чеккасига тираб, саломлашди ва ўзини таништиргач: “Илтимос, ҳув турган ёши улуғ отахонни “етти”ни йўлигача олиб кетсаларингиз, ҳайдовчилар бу ерда барибир тўхтамайди, отахон транспорт кутиб анча туриб қолди” дея, 70-75 ёшлардаги қўлида юк халтасини тутганча, ўтган машинага қўл кўтариб турган отахонга ишора қилди.

Отахон яхшига суҳбатдош экан. Бизни кимлигимиз, қаердан эканимиз, қаерга ва нима мақсадда йўл олганимизни обдон суриштиргач, гапни узоқдан бошлади.

photo5307582325560814561.jpg

– Худога шукур, мамлакатимизда 150-200 йиллардан бери амалга оширилмаган жуда хайрли ва улкан ишлар қилинмоқда, қувонарлиси, буларнинг барчаси халқ учун, халқ манфаати учун амалга оширилаётганида, – дейди ўзини нафақадаги Абдусаттор ота деб таништирган оқсоқол. – Ана шу эзгу ишларни бошида турган Президентимизнинг отасига минг раҳмат. Азиз боши ҳамиша омон бўлсин.

Икки йил аввал, Дўстлик туманидан бир уруғим тўйига айтди, десангиз, неварасини, мана шу йўлни нариги томонидаги, Манас деган совхозга келин қилиб олиб бордик. Ана ободончилик, мана фаровонлик. Эй, ишонасизми, шаҳардан ўтса, ўтадики асло қолишмайди. Кўрмаган бўлсанглар бир бориб кўринг. Ишонасизми, ана шу сиз ҳозир бораётган, туман маркази – Пахтаобод шаҳарчасидан Манас ўн баробар обод. Кўриб қойил қоласиз.

– Кўрганмиз, ҳақиқатдан ҳам Манас жуда обод бўлибди, – дедим отахонни гапини маъқуллаб.

photo5308012586794593321.jpg

– Шу десангиз, ўтган йили бизни Ота юрт қишлоғимиз ҳам “Обод қишлоқ” дастурига тушганида, роса қувонгандик. Энди бизни қишлоқ ҳам Манасдек обод бўлар экан, деб. Давлатимиз раҳбари “Ҳамма қишлоқларни мана шу Манасдек қилинглар!” деб бошлиқларга кўрсатма берган экан-да, ўша қишлоққа борганларида.

– Хўш обод бўлдими? – сўрадим қизиқиб.

– Э қаёқда дейсиз. Манасда қилинган ишларнинг юздан бири ҳам амалга оширилмади. Журналист бўлсангиз, фақат яхши жойлар ҳақида ёзавермай, “Обод қишлоқ” дастурига кириб ҳам обод бўлмай қолган бизни Ота юрт қишлоғимиз, бу ерда яшаётган одамларнинг шароити ҳақида ҳам ёзингларда. Раҳбарларга бор аҳволни етказинг. Ахир сизлар халқни қувончу шодликлари билан бирга дарду ташвишини ҳам ёзишларингиз керак эмасми?

Ота юртлик отанинг гапи таъсир қилиб, машинани шу ерликларнинг тили билан айтганда: “7-совхоз” томонга бурдик...

– Жорий йилги сайловда, маҳалладошларим мени Ота юрт маҳалла фуқаролар йиғинига раиси этиб сайлашди, – дейди МФЙ раиси Равшан Раҳмонов. – Маҳалламиздаги 951 хонадондан иборат 730 дан ортиқ оилада 3 минг 138 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудимиз 7 кўчадан иборат бўлиб, 42 та икки қаватли, 51 та якка тартибдаги аҳоли ҳовли жойлари, шунингдек, 1 та умумтаълим мактаби, битта қишлоқ врачлик пункти мавжуд. 

“Обод қишлоқ” дастури доирасида барча маҳаллаларда бўлгани сингари ушбу маҳалла ҳудудида ҳам фуқаролар томонидан қурилган ноқонуний, тартибсиз қурилмалар бузилди. Маҳалладаги ҳар бир кўча бўйича архитектура ва қурилиш бўлими томонидан эскиз лойиҳаси асосида бузилиш ишлари катта иштиёқ билан амалга оширилиши бошланган эди. Бузилишга, бузилдию аммо...

Келинг, яхшиси буёғини маҳалла фуқароларидан эшитайлик.

– Мана шу 4-уйнинг 2-хонадонида истиқомат қиламан, – дейди нафақахўр Меҳри Чинтемирова. – “Дом”имиз девори узра, улатқи-сулатқи бўлиб, осилиб ётган электр симларини кўраяпсизми? Ахир бу ҳаёт учун хавфли, ёнғин чиқиш эҳтимоли юқори эмасми? Устига-устак электр липпиллаб
, ўйнагани-ўйнаган. Нечтани телевизори, нечтани совутгичи куйди. “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, ҳеч қандай ободончилик кўрмадик.

photo5308012586794593331.jpg

– “Обод қишлоқ” деб иш бошлаганларида, Зоминдан тоза ичимлик суви олиб келинаётганини, бизни ҳар бир хонадонимизга ана шу сув чиқишини айтишганди. Мана шу ўзимиз қурган бетон қудуқчага лотокдан сувни ташиб, ёки пули дадилроқлар транспортда олиб келиб сотилаётган “водопровод” сувини сотиб олиб, тўлдирамиз, – дейди Тароват кўчасидаги 2 қаватли 8-уйнинг 9-хонадонида истиқомат қилувчи Бегибой Жайнақов, қўлбола кичик “цистерна”ни кўрсатиб. – Лоток сувини шунда тинитиб, кейин қайнатиб истеъмол қиламиз. Бу ҳам майли, уйларимиз олдидан асфальт йўлак тушиши, болалар ўйин майдончалари қурилиши лозим эди. Битта-ярим уйни олдидаги номига қилинган ўйин майдончалари қилинди, холос. Уйни олдидаги йўлакчаларга, у ҳам ҳаммасига эмас, бетон ётқазилди, аммо асфальт қилинмади. Кўчаларимиз эса уйдум-чуқурлигича қолди.

– Ҳадемай қиш келади, кўмир, ўтин олайлик, десак, “Отоплений” ўтказилади, деб печларни ҳам буздиришган, ана том устидаги тутун чиқадиган мўрисини “ёдгорлик” учун қолдирган, – дейди шу ердаги 2 қаватли уйлардан бирида истиқомат қилувчи Абдусаттор Сулаймонов. – Энди қишда уйимизни қандай иситамиз, ҳайронмиз? Бундан 4-5 йил аввал мана шу тортилган қувурлардан табиий газ келарди, газ билан иситиладиган ғиштли газ печда уйимиз исирди. “Кухния”миздаги газ плиталарида чой-ошимиз пишиб турарди. Табиий газдан эса ёдгорлик сифатида шу деворимиз узра тортилган эски қувурлар қолди. “Обод қишлоқ” дастурини бажарамиз”, деб, қишлоғимизга тортиб келинган газ қувурларни ковлаб, ташиб кетишди.

photo5308012586794593325.jpg

– Баъзи раҳбарларимиз телевизорга чиқиб олиб, “Ҳамма ҳудудларга газ балонларни тўлиқ етказиб бераяпмиз”, деб уялмай интервью беради, – дейди гапга қўшилиб Гавҳар Ишанкулова. – Маҳалламизга газ балон олиб келиб қолишса, ҳамма қирқ-пичоқ бўлиб кетади. Чунки газ балонни 1-1,5 ойда деганда маҳаллакўм аралашавергач, зўрға олиб келади. У ҳам тўлиқ етмагач, талаш бўлади-да. Уйлар пештоқи “тераска” шаклида ёғоч билан ёпилган эди. Қор-ёмғирдан уйимизни ичкарисини тўсиб, уст-бош, оёқ кийимларимизни ичкарига ечиб қуриқ сақлардик. Барини бузиб, олиб кетишди. Президентимиз бу ҳолатни билмайди. Агар бизни шароитимиз у кишига етиб борса, халқни шундай аҳволга солиб қўйган туманимиз раҳбарларини бир кунда сиробини тўғирлайди.

– Ишонсангиз, қайнотам, қайнонам, қайнағам, овсиним ва уларнинг 1 боласи, турмуш ўртоғим, мен ва 1 болам, 50-55 йил илгари қурилган, мана шу 3 хонали каталакдек 2 қаватли “котедж”да истиқомат қиламиз, – дейди 8-уй 2-хонадонда яшовчи Гулмира Келдибекова. –Уят бўлса-да, айтай, ҳожатга фақат, ярим тунда чиқамиз. Чунки биз лой ғиштдан қурган ҳожатхоналарни бузиб ташлашди. Янгисини қурамиз, “Обод қишлоқ” дастурини амалга оширамиз, деб келган қурувчилар ҳожатхонани чуқурини қазишдию буёғи шундайлигича қолди, кетди. Бошқа маҳаллаларга бириктирилган сектор раҳбарлари бориб, сайёр қабул ўтказганини телевизорда кўриб қоламиз. Нима бало, бизни маҳалламиз ҳеч кимга бириктирилмаганми, бир кимса келиб, “Ҳолинг қандай, қандай яшаяпсан?” деб сўрамайди?!.

– Уйларимизни ҳовли қисмини лой ғишт билан бўлса-да ҳар биримиз ўраб, ошхона, тандир-ўчоқхона, товуқ-молхона қуриб олган эдик. 3-4 туп дарахт экиб, “боклашка”да бўлсада суғориб, кўкартиргандик. 4-5 та қўй-эчки, 1-2 бошдан сигиру қорамолимиз, 5-10 бошдан товуғимиз бор эди. Сут-қатиқ, сарёғ, чакки, тухум уйимиздан узилмас эди. Ноқонуний бўлса-да атрофни ўраб, пана қилгандик. Энди уларни ўрнида ҳатто тузукроқ текисланмаган яйдоқ ер қолди, холос,– дейди Назокат Шарипова.

photo5307582325560814563.jpg

Якка тартибдаги аҳоли турар жойларидаги ноқонуний қурилишлар ҳам бузиб, кўчаларига шағал ётқизилибди. Аммо шу шағал ётқизиш иши ҳам охирига етказилмаган. Бу ҳовли жойда яшаётганларнинг ҳам энг катта муаммоси ичимлик суви. Суюлтирилган газ балони етказиб бериш ҳам кўнгилдагидек эмас.

Бир вақтлар юқумли касалликлар шифохонаси бўлган, ҳозирда қишлоқ врачлик пунктини кўрган киши, “Бу ерда иккинчи жаҳон уруши бўлган шекилли ” деган хаёлга бориши шубҳасиз.

– Иш вақти тугагани учун шифокору ҳамширалар уйларига кетишди,
ҳозир 

бу ерда фақат “Тез ёрдам”нинг навбатчилари қолган, – дейди ҚВП қоровули Абилбек Пардаев. – Биринчи қаватдаги ҳар бир ходим ўзига тегишли хонани ўз ҳисобларидан таъмирлаб олди. Каттагина шифохона бўлиш имкониятига эга бу бино, ҳатто, оилавий поликлиника ҳам бўла олмай, ҚВПга айлантирилди. ҚВПда эса буни “содиржат” қилиш учун маблағ нима қилсин? Афсус, бир пайтлар гуркураб турган шифохона биноси борган сари нураб бормоқда. Кўриб ичинг ачийди, томошабинликдан бошқа қўлимиздан ҳеч нарса келмагач, нима ҳам қилардик?

2-қаватдаги хоналарнинг потолок қисмида, худди бомба тушгандек катта-катта ўйиқлар ҳосил бўлган. Деразаларнинг бирортасида ойна қолмаган. Эшиклари бузиб, вайрон қилинган. Том устидаги шефирлар синиғидан, тўртта ёмғир тушса, чакки ўтиши шубҳасиз. Хуллас, ушбу бинонинг 2-қавати ўта аянчли ҳолатда.

– Мен ҳам бир оғиз гапирсам бўладими? – дея сўради бир четда бизни ҳаракатларимизни томоша қилиб турган йигит рўпарамизга келиб. – Мен шу ҚВПнинг “Тез ёрдам” машинаси ҳайдовчиси Иброҳим Илҳомов бўламан.

Бўш пайтимизда спорт билан шуғулланайлик, футбол ўйнайлик, кутубхонага кириб китоб ўқийлик десак, мактаб спорт залига қўйишмайди, кутубхонада биз боп китоблар йўқ. Маҳалламизда на бирорта спорт зали, на сунъий қопламали футбол майдони ва на кутубхона бор. Президентимиз, китоб ўқиш, интернет тармоқларини қишлоқларга ҳам олиб кириш, спорт билан шуғулланиб, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини, хотин-қизлар, умуман аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 5 та ташаббус билан чиқди. Хўш буларнинг қайси бири бизнинг қишлоғимизда амалга оширилди? Ҳеч қайсиси.

Туман марказидаги банкка бориб, шу қишлоққа битта сунъий қопламали майдон қуриш учун кредит олмоқчилигимни айтдим. У ердагилар: “Сунъий майдон учун кетадиган сарф-харажатларнинг 70 фоиз маблағини ўзинг кўтарсанг берамиз”, дейишди. Мен оддий шофёр бўлсам, бунча пулни қаердан оламан?

ҚВП рўпарасидан маҳалладаги тадбиркорлардан бири давлат шерикчилиги асосида хусусий мактабгача таълим муассасаси қураётган экан. “Ҳар ҳолда, Ота юрт маҳалласида ҳам битта бўлсада эзгу иш қилинаётган эканку” деб кўнглимиз ёришди. Аммо, ушбу қурилишнинг ёнгинасидаги томига бомба тушгандек мунғайиб қолган собиқ “Совхоз клуби” ҳозирги “Маҳалла маданият уйи”ни кўриб, ҳафсаламиз янада пир бўлди.

Наҳотки, ўтган йили “Обод қишлоқ” дастури ижроси билан қизиқиб, туман, вилоят раҳбарлари ушбу маҳаллага бирор марта келмаган бўлса? Қурувчилар зўр иштиёқ билан бошланган ишни нима сабабдан чалалигича ташлаб кетди? “Обод қишлоқ” дастурига кирган Ота юрт – нега обод бўлмай қолди?

Президентимиз ташаббуси билан “Обод қишлоқ” дастурига асосан бутун мамлакатимиз бўйлаб бошланган эзгу иш, нега айнан Сардоба туманидаги Ота юрт маҳалла фуқаролар йиғинига келганида, обод бўлиш ўрнига, абгор аҳволга келиб қолди?

Биз бор-йўғи тумандаги битта маҳалла ҳақида борини ёздик, холос. Бошқа маҳаллаларда аҳвол қандай экан?

Ҳозирча жавобсиз қолаётган бу саволларга ва Ота юрт маҳалласи фуқароларининг фиғонига Сардоба тумани ҳокими эҳтимол энди қулоқ тутса ажабмас?!.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Обод қишлоқ дастуридан кейин ҳам обод бўлмаган қишлоқ ёхуд Сардоба тумани ҳокими ўқиши шарт эмас!