Айни вақтда юртимизда кузатилаётган об-ҳаво кўпчиликни шошириб қўйгани рост.

Айни вақтда юртимизда кузатилаётган об-ҳаво кўпчиликни шошириб қўйгани рост. Кескин ўзгарган иқлим туфайли Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан бошқа юртимизнинг барча ҳудудларида ёмғир қорга айланди.

“Ўзгидромет” бош сноптики Ирина Зайцовнинг изоҳлашича, ёққан қор мамлакатимизнинг марказий ва жанубий ҳудудларида 2-8 см, баъзи жойларда 10-20 см баландликда нобарқарор қор қопламини ҳосил қилди. Тошкентда 9 апрель тонгда қор баландлиги 15 см. етди.

Республикада ҳароратнинг кескин тушиб кетиши, кучли ёғингарчиликлар ва кучли шамол Россиянинг Европа ҳудуди устида шаклланган ва Волгабўйи орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келган совуқ ва нам ҳаво оқимлари натижасидир.

Апрелда қор ёғиши ва қор қоплами ҳосил бўлиши бизнинг иқлим учун камдан-кам учрайдиган ҳодиса. Охирги марта бундай ҳодиса 2014 йилда кузатилган. Унда қор камроқ бўлган. Мисол учун, Тошкентда қор қоплами 2 см ни ташкил қилган. Бундан кўпроқ, тахминан 4-5 йилда 1 марта апрелда, айниқса унинг биринчи ярмида ёмғирнинг қорга айланиши кузатилади. Аммо, бу узоқ давом этмайди ва қор қоплами ҳосил бўлмайди.

Кузатувчилар Тошкентда энг кеч ёққан қор 1989 йил 30 апрелга тўғри келганини айтишмоқда. Ўшанда апрелнинг энг охирида ва май ойининг биринчи кунларида Тошкентга қисқа муддатга қиш қайтиб келган. Бу эса қишлоқ хўжалигига катта зарар келтирган.

Апрелнинг об-ҳавоси жуда ўзгарувчан бўлсада, бу йил бундай ҳодисанинг такрорланиш эҳтимоли жуда паст экан. Яқин кунларда ҳарорат кўтарила бошлайди ва кейинчалик ёғинлар ёмғир кўринишида бўлиб, нисбатан илиқ ҳарорат бўлишини мутахассислар қайд этишмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОБ-ҲАВО: Ўзбекистон тарихида аввал ҳам апрелда қор ёққанми ёки шу ойда ҳарорат қандай кечади?