ЎзА Ўзбек

28.03.2020 Чоп этиш версияси

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: дам олиш кунлари қандай ҳаво кузатилади?

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: дам олиш кунлари қандай ҳаво кузатилади?

Кеча кечқурун республика ҳудудининг жануби-ғарбий қисмига Туркманистон ҳудудидан булутли нам массивлар кира бошлади.

Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси ва бугун эрталаб айрим жойларга ёмғир ёғди. Бошқа жойларда ёғингарчилик кузатилмади.

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида аввалгидек қуруқ ҳаво сақланиб турибди, фақат Самарқанд ва Жиззах вилоятларида айрим жойларга яна ёмғир ёғади.

Ҳарорат 13-18 даража илиқ атрофида бўлади, бу меъёрий кўрсаткичлардан бир оз юқоридир.

28-29 март кунлари ва келаётган ҳафта бошида мамлакатимизда об-ҳавонинг қуруқ ва асосан очиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста кўтарилиб, душанба кунига 22-25 даражани, жанубда 27 даража иссиқни ташкил қилади, бундай ҳарорат йилнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрлардан 6-9 даражага юқоридир.

2 796
ЎзА