ЎзА Ўзбек

09.07.2018 13:06 Чоп этиш версияси

Об-ҳаво маълумоти

10-11 июль кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5-7 даража юқори бўлган аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача иссиқ бўлади. 

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 даражагача исийди, гармсел шамоли эсиши мумкин. 

10-11 июль кунлари республикамизнинг тоғ олди ва тоғли туманлари бўйлаб Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан сел тошқинлари ўтиши мумкин. 

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 25-27, кундузи 41-43 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-29, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 25-30, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-29, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 25-30, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади. 

ЎзА
14 003