Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.03.2018 13:41 Чоп этиш версияси

ОБ-ҲАВО: Бугундан ҳаво совий бошлайди...ми?

ОБ-ҲАВО: Бугундан ҳаво совий бошлайди...ми?
Ижтимоий тармоқларда 14 март кунидан бошлаб об-ҳаво совий бошлайди, деган хабарлар тарқалди. Бу хабарлар қанчалик тўғри ёки аксинча эканига ўзингиз амин бўлинг.

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3-5, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, Хоразм вилоятида 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, Устюртда кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарлик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража, Сурхондарё вилоятида кечаси ва кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3-8, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

ЎзА
10 607