ЎзА Ўзбек

05.09.2018 12:52 Чоп этиш версияси

ОАВ: “Йўқолиб қолган” Ким Чен Ин ниҳоят топилди

ОАВ: “Йўқолиб қолган” Ким Чен Ин ниҳоят топилди

"Шимолий Корея етакчиси “топилди”. 15 кун давомида жамоатчиликка кўриниш бермаган Ким Чен Ин КХДРнинг ядровий ишланмаларига бош-қош бўлган 89 ёшли олим Чу Гю Чханнинг дафн маросимда қатнашди", деб ёзади vesti.ru

Қайд этилишича, Ким Чен Ин иштирокида сўнгги манзилга кузатилган олим бутун умрини ядро соҳасига бағишлаган бўлиб, ўтган йилларда КХДР Меҳнат партиясининг машинасозлик саноати қўмитасини бошқарган. 2009 йилда “Сомон йўли-2” ракетаси синовида Шимолий Кореянинг олдинги етакчиси Ким Чен Ир билан бирга иштирок этган. 2013 йилда АҚШ томони олимни оммавий қирғин қуроллари ва баллистик ракеталарни яратишда айблаб, унга шахсий чекловларни жорий қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 августидан буён ОАВ орқали жамоатчиликка кўриниш бермаган Ким Чен Ин бугун Жанубий Корея президенти вакили билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
9 694