Ҳар йили камида тўртта сони дунё юзини кўрадиган журнал таҳрир ҳайъати таркибида АҚШ, Австрия, Франция, Қозоғистон, Озарбайжон, Россия сингари мамлакатлардан етакчи олимлар ҳам бор.

Фанлар академияси “Oʻzbekiston tarixi” журнали миллий ва жаҳон миқёсида нуфузи баланд илмий нашрлар сирасига киради. Ҳар йили камида тўртта сони дунё юзини кўрадиган журнал таҳрир ҳайъати таркибида АҚШ, Австрия, Франция, Қозоғистон, Озарбайжон, Россия сингари мамлакатлардан етакчи олимлар ҳам бор.

“Мақолалар”, “Тарихшунослик ва услуб масалалари”, “Манба ва талқин”, “Этнология масалалари”, “Ўзбекистон тарихи хориж тадқиқотларида”, “Тарихчи кутубхонасига”, “Ёш тадқиқотчи минбари”, “Илмий ҳаёт” каби қатор рукнлар остида ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихининг энг қадимги даврлардан бу кунгача бўлган энг долзарб масалалар бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқот натижалари, тарих фанининг назарий-услубий муаммоларига оид мақолалар, шунингдек, тарихий манбалар ва уларнинг талқини, илмий ҳаёт янгиликлари мунтазам равишда чоп этилиб борилади. Мақолалар мазмунидан келиб чиқиб махсус рукнлар ташкил этиш анъанаси ҳам йўлга қўйилган.

Шу вақтгача журналда мақола эълон қилиш учун бадал маблағлар ундирилган бўлса, жорий йилдан бошлаб бундай шарт бекор қилинди. Шунингдек, нашр нуфузини ошириш ва хорижий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, журнал тузилмасини қайта кўриб чиқиш, мақолалар сифати ва савиясини кўтариш мақсадида янгича талабларни ишлаб чиқиб, жорий этиш белгиланди. Бундан ташқари, яқин келажакда “Oʻzbekiston tarixi” журналини импакт-факторли хорижий журналлар ягона электрон тизимига киритиш режалаштирилган.

“Oʻzbekiston tarixi” журналида ўз илмий натижаларини чоп этишни истаган тадқиқотчилар журнал таҳририятига мурожаат қилишлари мумкин. Шу билан бирга, ўз ота-боболари ўтмишига қизиққан ҳар ким журналдан баҳраманд бўлишига ишонамиз.

Қаҳрамон Ёқубов,
ФА Тарих институти Ёш олимлар кенгаши раиси.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Oʻzbekiston tarixi” журналини биласизми?