ЎзА Ўзбек

22.06.2018 15:20 Чоп этиш версияси

Оқ йўл сизга, битирувчилар!

Оқ йўл сизга, битирувчилар! Тошкент давлат стоматология институти қошидаги академик лицейни 119 нафар ўқувчи тамомламоқда. Шу муносабат билан битирувчиларга диплом топшириш маросими ўтказилди.

Устоз-мураббийлар, ота-оналар иштирок этган тантанали тадбирда сўзга чиққанлар таълим муассасаси битирувчиларига миннатдорлик билдириб, келгуси ўқиш ва ишларида муваффақият тилади.

Хулқи, одоби, жамоатчилик ишларидаги фаол иштироки учун ўрнак кўрсатган ўқувчиларга фахрий ёрлиқ, уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

Тадбирда санъаткорлар ижро этган куй-қўшиқлар барчани хушнуд этди.




Моҳигул Қосимова, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
3 883