Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2018 08:00 Чоп этиш версияси

“Оғу”ли жўнатма

“Оғу”ли жўнатма
Халқаро почта Конвенциясига асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган.

Мамлакатимизда “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонунининг 17-моддасига асосан, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан, халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланади. 

Аммо шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали қонунга хилоф равишда таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари учраб турибди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтамит” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан шу турдаги қоидабузарлик фош этилди.

Пойтахтлик А.В. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона назоратининг техник воситасидан фойдаланиб, божхона кўригидан ўтказилганда, буюмлар орасида “CN-23” шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган 150 дона таркибида “Bromozepam” психотроп моддаси бўлган “Lexostad” номли тақиқланган таблеткалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

ЎзА
6 518