Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.09.2017 14:50 Чоп этиш версияси

Оқолтин тумани маҳаллаларида уюшмаган ёшлар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши ташаббуси билан “Ёшлар – келажак таянчи” лойиҳаси доирасида Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ҳамда Оқолтин тумани маҳаллаларида уюшмаган ёшлар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилди.

Уларда Ўзбекистон ХДП Марказий ва вилоят кенгашлари масъул ходимлари, шаҳар, туман ҳокимликлари вакиллари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашлари ходимлари, маҳалла фаоллари, уюшмаган ёшлар, журналистлар иштирок этди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самара бераётгани, айни пайтда бундан кейинги тараққиётимиз бугун ўсиб-униб келаётган навқирон авлоднинг таълим-тарбияси, маънавияти ва интеллектуал салоҳияти билан боғлиқ экани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” ги фармони бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлаётир.

– Мулоқотда фуқаролар, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва уюшмаган ёшларнинг мурожаатлари, шунингдек, партиянинг жамоатчилик қабулхонасига келиб тушаётган аризалар асосида партия ходимлари ва депутатлар томонидан жойларда жиноятга мойил, жазони ўтаб чиққан, нотинч оила ва ота-онаси узоқ муддатга чет элга кетган оила фарзандлари, диний экстремистик оқимга қўшилиб қолган ёшларнинг руҳий ҳолати, яшаш шароити ўрганилди, – дейди Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.Турсунбоев. – Ўз олдига мана шундай мақсадларни қўйган лойиҳага асосан партия вакиллари маҳаллаларда истиқомат қиладиган уюшмаган ёшлар билан якка тартибда, уйма-уй юриб мулоқот қилмоқда.

Оиласидаги маънавий муҳит барқарор бўлмаган уюшмаган ёшлар билан юзма-юз мулоқотлар жараёнида улар олдида турган муаммоларнинг асл сабаби ўрганилди ва мазкур муаммолар ечимлари ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари билан биргаликда муҳокама қилиниб, имкон қадар жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. Лойиҳа доирасида уюшмаган ёшларга “Очиқ осмон остидаги учрашув” спектакли намойиш этилди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
1 999






Все о погоде - Pogoda.uz