ЎзА Ўзбек

13.06.2019 15:29 Чоп этиш версияси

Оқдарё ҳокими автомобилига «мигалка» ўрнатгани учун жаримага тортилди

Оқдарё ҳокими автомобилига «мигалка» ўрнатгани учун жаримага тортилди

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими Феруз Абилов Неъматуллаевичнинг давлат рақами 30 330 SAA бўлган «Каптива» русумли хизмат автомобили олд қисмига ўзбошимчалик билан «мигалка» (стробоскоп) ўрнатилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан чора кўриш бўйича туман ИИБ ЙҲХБ Оқдарё туман бўлими бошлиғи катта инспектор лейтенант Н.Ибрагимовга мурожаат этилди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик амалдор – туман ҳокимининг хизмат автомобили билан боғлиқ эканлиги учун турли баҳоналар билан инкор қилинишига ҳаракат сезилди.

photo5193199993484323850.jpg

Шундан сўнг ушбу ҳолат Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ бошқармасида муҳокама қилинди ва бошқарма раҳбарияти аралашуви натижасида ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Мирзо СУБХАНОВ

ЎзА
17 399