Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.03.2018 15:47 Чоп этиш версияси

Оҳангларга кўчган фасллар

Оҳангларга кўчган фасллар Ўзбекистон давлат консерваториясида “Ўзбекистон солистлари” камер оркестрининг жаҳонга машҳур композитор Антонио Вивальдининг “Йил фасллари” туркум мусиқий асаридан тузилган концерт дастури мухлислар эътиборига ҳавола этилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Раимжонов раҳбарлигидаги оркестр концерти мусиқа санъати ихлосмандларининг талабларига биноан уюштирилди. 

5.JPG

1986 йилда бир гуруҳ иқтидорли ёшлардан ташкил этилган “Ўзбекистон солистлари” камер оркестри репертуаридан Бах, Моцарт, Бетховен, Вивальди, Чайковский сингари жаҳон, Тўлқин Қурбонов, Мустафо Бафоев, Мирсодиқ Тожиев каби Ўзбекистон композиторларининг асарлари ўрин олган. 

4.JPG

Антонио Вивальдининг “Йил фасллари” туркум асари жозибаси, табиатнинг турли мавсумларига хос ҳолатларни оҳанглар воситасида маҳорат билан акс эттиргани билан мусиқа ихлосмандлари меҳрини қозонган.

Мусиқий дастур давомида яккахон ижрочи, халқаро танловлар совриндори Сардор Жумаевнинг скрипкадаги ижроси мусиқа шинавандаларининг олқишларига сазовор бўлди.

Назокат Усмонова, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
13 515