Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2017 18:18 Чоп этиш версияси

Оҳангаронда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда соғлиқни сақлаш, адлия соҳаси мутахассислари, Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари ёшлари ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тадбирда ёшларнинг муаммо, таклиф ва истаклари ўрганилиб, уларга ҳудудлар кесимида ечим топиш бўйича фикр алмашилди. Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгашининг 2017 йил 5 июлдаги йиғилиши баёни ижросига мувофиқ, имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказини ташкил этиш ҳамда унинг вазифаларига оид маълумот берилди.

– Ҳамкор ташкилотлар билан бирга, барча туман ва шаҳарлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган 100 дан ортиқ ёшлар билан Пискент, Янгийўл, Паркент туманларида ҳам очик мулоқотлар ташкил этилди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши раиси Д.Каримов. – Ёшларнинг ишга жойлашиши, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун имтиёзли кредитлар ажратиш, саломатлигини тиклаши юзасидан мурожаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ўрганиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
2 514






Все о погоде - Pogoda.uz