ЎзА Ўзбек

10.10.2019 Чоп этиш версияси

Оҳангаронда янги корхона фаолият бошлади

Оҳангаронда янги корхона фаолият бошлади

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили“ доирасида Оҳангарон шаҳрида ҳам кичик ва ўрта бизнес субъектларини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилда ҳудудда 681,1 млрд. сўм қийматдаги 22 та лойиҳа ишга туширилиши белгиланган бўлиб, ўтган даврда 7 та лойиҳа амалга оширилди, 400 дан ортиқ маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланди.

Бугун ҳаётбахш ислоҳотларнинг самараси сифатида саноат ҳудудида яна бир корхона “AGRO SAMMIX” МЧЖ ўз фаолиятини бошлади. Қисқа фурсатда қад ростлаган саноат объекти 87 млрд. сўм миқдоридаги инвестиция киритилиши ҳисобига премикс (бойитилган омухта ем) ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, 30 нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш қувватига эга. 

photo5256075986825489360.jpg

Тантанали очилиш маросимида ҳокимлик вакиллари, хорижлик инвесторлар, тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этишди. Жараёнда Германиянинг “Kaesler” фирмаси ва “AGRO SAMMIX” МЧЖ ўртасида ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамловчи битим имзоланди.

Маълумот учун:

photo5256075986825489365.jpg

“AGRO SAMMIX” МЧЖ Голландиянинг энг сўнгги русумдаги, энергиятежамкор асбоб-ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, корхонанинг ишга туширилиши ўз навбатида Республикамизга олиб кирилаётган премикс маҳсулотларнинг 30 фоизини маҳаллийлаштириш имконини беради. Қувонарли томони шундаки, корхона тўлиқ очилишга улгурмасдан 5 тонна маҳсулотни Тожикистон Республикасига экспорт қилишга муваффақ бўлди.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

948
ЎзА