ЎзА Ўзбек

26.08.2018 11:29 Чоп этиш версияси

Нуронийлар маскани: ҳам маданий, ҳам маънавий ҳордиқ

Нуронийлар маскани: ҳам маданий, ҳам маънавий ҳордиқ
Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида “Нуронийлар маскани” иш бошлади.

200000.jpg

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда кекса авлод вакилларини эъзозлаш, уларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муносиб турмуш кечириши, дам олиши, жамиятда фаол бўлиши учун зарур шароит яратишга доимий эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

232323232.jpg

Масканда нуронийларнинг мазмунли дам олиб, вақтини чоғ ўтказиши учун барча қулайликлар яратилган. Кутубхона, чойхона, маънавият, тиббиёт хоналари, спорт-соғломлаштириш зали замонавий жиҳозланган. Бундан ташқари, масканда туман фахрийлари компьютердан фойдаланиш ва интернет тармоғидан маълумот олиш бўйича бепул ўқитилиши режалаштирилган.

Марказнинг қурилиш ишлари “Qanlikoʻl qurilish invest” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан амалга оширилди.

Есимхон Қаноатов, ЎзА
3 668