ЎзА Ўзбек

17.04.2018 13:58 Чоп этиш версияси

Нуронийлар маскани

Нуронийлар маскани Қарши шаҳрида “Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда кекса авлод вакилларини эъзозлаш, уларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муносиб турмуш кечириши, дам олиши, жамиятда фаол бўлиши учун зарур шароит яратишга доимий эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида Қашқадарё вилоятида ҳам қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи ҳудудида қад ростлаган “Нуронийлар маскани” ана шундай эзгу ишлар самарасидир.

Масканда нуронийларнинг мазмунли дам олиб, вақтини чоғ ўтказиши учун барча қулайликлар яратилган. Кутубхона, чойхона, маънавият, тиббиёт хоналари, спорт-соғломлаштириш зали замонавий жиҳозланган.

3.jpg

4.jpg

5.jpg

6 (1).jpg

Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА
8 531