Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.05.2017 18:15 Чоп этиш версияси

Нуронийлар эъзоз топган юрт

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда нуронийларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги ифодаси бўлди.

Пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ва Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир «Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият» деб номланди.

Партия марказий кенгаши раиси ўринбосари Ф.Муҳаммаджонова, «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси ўринбосари Ш.Усмонов, Олимпия шон-шуҳрати музейи директори Г.Аҳмадалиева ва бошқалар мамлакатимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга чуқур ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос азалий қадриятлардан эканлигини таъкидлади. Бу йўналишда амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар, изчил ислоҳотлар юртимизда инсон шаъни, қадр-қиммати нечоғлик юксак қадрланаётганидан, нуронийларни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётганидан далолатдир.

Уч авлод учрашувида уруш қатнашчилари ва фронт ортида хизмат қилган фахрийлар йиғилганларга урушнинг оғир кунларини матонат билан енгиб ўтган ота-боболаримизнинг енгилмас иродаси ҳақида сўзлаб берди. Ёшларга бугунги тинч-осойишта кунларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлигини уқтирди.

– Бизни қадрлаб, эъзозлаб, шунчалик шарт-шароитлар яратиб бераётганларнинг ҳам умрлари узун бўлсин, – дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Александр Москалёв. – Ҳар доим турли тадбирлар, учрашувларда ёшлар билан кўришамиз, суҳбатлашамиз. Уларга юртимизда яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлардан тўла фойдаланинглар, китоб ўқинглар, чуқур билим олиб, яхши бир касбнинг бошини ушланглар, шу орқали Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшинглар, деб таъкидлаймиз. Тинч ва осойишта ҳаёт, барқарорликнинг қадрига етиш, шу мусаффо осмонни асраш ҳар биримизнинг бурчимиз.

Тадбирда партия фаоллари томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, совға-саломлар улашиш ишлари уюшқоқлик билан ўтказилаётгани қайд этилди.

«Жар» спорт-соғломлаштириш мажмуаси ҳузуридаги ҳарбийлаштирилган махсус мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилган тинчлик-осойишталик, Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар нуронийларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Азима Қиёсова, ЎзА
5 511






Все о погоде - Pogoda.uz