ЎзА Ўзбек

11.07.2019 Чоп этиш версияси

Нурафшонда Тошкент вилоят Адлия бошқармасининг янги маъмурий биноси очилди

Нурафшонда Тошкент вилоят Адлия бошқармасининг янги маъмурий биноси очилди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2018 йил 5 январдаги халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоятда фаолият юритувчи идора ва ташкилотлар масъулларига тез фурсатда вилоятнинг янги маркази – Нурафшон шаҳрига маъмурий биноларни кўчириш ҳақида топшириқ берган эди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида бугунги кунда Нурафшон шаҳрида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. “Тошкент йўли” кўчаси кенгайтирилиб, бир қаватли эски иморатлар ўрнида кўп қаватли уйлар, офислар, савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари қурилмоқда. Жорий йил охирига қадар идора ва ташкилотларнинг яна 9 та маъмурий бинолари фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

11 июль куни Нурафшон шаҳрида Тошкент вилоят адлия бошқармасининг янги маъмурий биносини очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими в.б. Р.Холматов, Адлия вазири Р.Давлетов, вилоят адлия идораларининг раҳбар ходимлари ҳамда вилоят фаоллари иштирок этди.

photo5276408082831879344.jpg

Бино қисқа муддатда, Нурафшон шаҳрида биринчилардан бўлиб кўркам ва замонавий кўринишда қад рослади. Бино олти қаватдан иборат бўлиб, унда Тошкент вилояти адлия бошқармаси билан биргаликда Нурафшон шаҳар адлия бўлими ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида иккита Давлат нотариал идораси, Нотариал ва ФҲДЁ архивлари жойлашган.

Энг муҳими, замонавий қиёфа касб этган ушбу кошона Нурафшон шаҳрига узукка кўз қўйгандек ярашиб, вилоят ва шаҳарга ташриф буюрган меҳмонларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.

photo5276408082831879362.jpg

photo5276427874041179095.jpg

photo5276427874041179096.jpg

photo5276127587107711769.jpg

8 030
ЎзА