Нураб бораётган уйларга партия «тиргак» бўла оладими?
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Фарғона вилояти шаҳар ва туман кенгашлари томонидан аҳоли мурожаатларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Фарғона вилояти шаҳар ва туман кенгашлари томонидан аҳоли мурожаатларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Данғара тумани марказидаги Истиқлол мавзесидаги 8 ва 11 - уйларда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар тоифасига киради. Шу сабабли уларда ўз рўзғоридан орттириб, уй ташқи фасад қисмини таъмирлаш учун имконият етарли эмас. Мазкур уй йиллар давомида хароб аҳволга келиб қолган. Бу ерда истиқомат қилувчилар фойдаланадиган ташқаридаги умумий санитария-гигиена узеллари ҳам ҳеч бир талабга жавоб бермайди. Уйлар атрофида ахлат уюмлари тўпланиб кетгани бунданда ачинарлидир. Ваҳоланки, хонадон вакилларининг таъкидлашича, улар барча коммунал тўловларини амалга ошириб келишган. Жумладан, уйлар атрофидаги ахлатларни олиб чиқиб кетилиши учун ҳам.


Фуқаролар томонидан мазкур масалада қилинган мурожаат «Адолат» СДП Данғара туман кенгаши томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Туман ҳокимлигидан кўмак сўралганда вакиллар келиб мавжуд аҳвол билан танишдилар.
–Ҳақиқатан ҳам, уйлар ҳолати ва мавжуд шароитни яхши деб бўлмайди, – дейди туман кенгаши раиси М. Маматқулова. – Мутасадди ташкилотларнинг бепарволиги туфайли маиший чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаган. Туман ҳокимлиги мурожаатдан сўнг зудлик билан зарур чораларни кўришди. Ҳозирда бу ишларга электр таъминоти, газ, ободонлаштириш, «Тоза ҳудуд» сингари барча мутасадди ташкилотлар жалб қилинган ва тегишли кўрсатмалар берилган.
Айни кунларда бу уй атрофида ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Биноларнинг ташқи фасади янгиланяпти. Умумий санитария-гигиена узелларидан бири таъмирланмоқда ва биттаси бузилиб қайта қуриляпти.