ЎзА Ўзбек

09.11.2019 Чоп этиш версияси

Нукусда шифо масканининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Нукусда шифо масканининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Нукус филиали биноси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбир тиббиёт ходимларининг касб байрами тантаналарига уланиб кетди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари О.Ҳамраев, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Д.Ходжиев ва бошқалар, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди.

3.jpg

Ўтган йил декабр ойида бошланган мукаммал таъмирлаш ишлари “Инвесстрой Нукус” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан сифатли амалга оширилди. Бу ерда 2 миллиард 700 миллион сўмлик ишлар бажарилди. Марказ замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган. Келгусида қўшимча 30 ўринли бино қуриш режалаштирилган.

– Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Нукус филиали фаолиятини бошлаганига 23 йил бўлган бўлса, шу кунга қадар ўзининг биносига эга эмас эди,–дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Мельс Кабулов. – Янги бинонинг фойдаланишга топширилиши жамоамиз учун ажойиб туҳфа бўлди. Келажакда бу ерда юрак-қон томир касаллиги бўйича мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиш имконини беради.

Тадбир иштирокчилари филиалнинг янги биносида ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

8.jpg

10.jpg

1 333
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА